Урганчдаги боғчаларга ақлли роботлар тарқатилди
Жанубий Кореянинг KIRIA институти ва Педагоглар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига 275та Albert ва Genibot ақлли роботлари, шунингдек, 350та ўқув қўлланмалари совға қилинган эди.
Шулардан 40та робот Урганч шаҳрининг 8та мактабгача таълим ташкилотига тарқатилди.
Робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатиш учун мўлжалланган Albert ва Genibot ақлли роботларининг имкониятлари кўп. Улар болаларда ижодкорлик, мантиқ, намуналарни таниб олиш, бир-биридан фарқлаш ва тез топиш шунингдек бирор вазифанинг оптимал ечимларини излаш қобилиятларини шаклланишида яхши самара бериши аниқланган.
Роботдан бир нечта босқичда фойдаланилади. Биринчи босқичда бола тайёр кодлаш карталари ёрдамида ўйинчоқни ҳаракатланишга, кўзини милтиратишга, гапиришга мажбур қилади. Шу тарзда у код блокларининг қандай ишлашини тушуниб олади. Кейинги босқичларда вазифа мукаммаллашиб бораверади. Ёши каттароқ болалар роботни смартфонга улаб, ўз буйруқлари ва алгоритмларини яратиши мумкин.
Таъкидланишича, роботларга асосланган ўқитиш дастури Корея Республикасида яхши натижалар кўрсатган. Агар лойиҳа самарали якунланса, боғчалар янада кўпроқ Albert роботлари билан тўлдирилади.
Мавзуга оид
15:44 / 13.11.2024
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
16:03 / 11.11.2024