Ўзбекистон | 08:18 / 24.04.2021
3659
1 дақиқада ўқилади

Навбаҳор туманида маҳаллалар ходимларига белгиланган устама пуллари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 41 та МФЙ ходимларига президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938 – сонли фармони бўйича 2020 йил 1 июлдан бошлаб лавозим маошига 30 фоиз қўшимча махсус устама тўлаб берилмаган. 

Туман Адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида ушбу қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдимнома киритилгач, 36 миллион 635 минг сўм маблағ маҳаллалар ходимларига тўлаб берилиши таъминланган.

Навоий вилояти Адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Дилдора Каттаеванинг маълум қилишича, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун туманда вилоят прокуратураси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят юридик техникуми билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилган.

Тадбир доирасида прокуратура, адлия органлари, ФҲДЁ, солиқ ва банк ходимлари томонидан фуқароларга меҳнат муносабатлари, ўзини ўзи банд қилиш, солиқ тўловлари ҳамда бошқа масалаларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Мавзуга оид