Иқтисодиёт | 16:13 / 26.04.2021
15883
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 27 апрел кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,06 сўмга ошиб, 10 548,18 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 51,58 сўмга кўтарилиб, 12 760,13 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,63 сўмга кўтарилган ва 1 рубль 140,81 сўмни ташкил этган.

Қайд этиш керакки, долларнинг расмий курси апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида муттасил кўтарилиб, фақат 22 апрель куни 16,77 сўмга арзонлаган, шундан кейин яна кўтарилишни бошлаганди. Янги курс 1 ҳафта олдингига нисбатан 22,54 сўмга (қиммат) фарқ қилмоқда.

Мавзуга оид