Ўзбекистон Ҳиндистон ва Туркияга қатновлар учун вақтинчалик чеклов ўрнатди
Ҳиндистон ва Туркиядаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда республикада коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлаш, унга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш ҳамда ушбу инфекция янги штаммлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори қабул қилинди.
ССВ матбуот хизмати хабар беришича, комиссия қарори билан касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган ушбу давлатлар билан ўзаро авиақатновларга вақтинчалик чекловлар жорий қилинди.
Жумладан, Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларига авиақатновлар 2021 йил 5 майдан 1 июнга қадар тўхтатилади.
Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновлар жорий йил 10 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатилади.
Тошкент-Истанбул йўналишида авиақатновларни вазиятдан келиб чиқиб, жорий йил 10 майдан бошлаб паритет асосида (талабдан келиб чиқиб) камайтиришга қарор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон билан авиақатновни тўхтатиш фақат Махсус комиссия қарорига биноан амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
09:40
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024
“Ҳиндистон ва покистонликларга нисбатан ксенофобия кузатилган”. Қирғизистонда хорижлик талабалар хуш кўрилмаяптими?
16:47 / 29.10.2024
Ҳиндистонлик бизнесмен деярли бутун бойлигини итига мерос қолдирди
00:00 / 29.10.2024