Ўзбекистон | 08:43 / 11.05.2021
2430
1 дақиқада ўқилади

Сувенир пулларни ҳақиқий деб сотган шахс қўлга олинди 

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 5 май куни сувенир пулларни ҳақиқий деб сотган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд қилинишича, тезкор тадбир давомида Р.У. Бурҳониддин Марғиноний кўчасида жойлашган «Ўзбекнефтгаз» номли ёнилғи қуйиш шохобчаси олдида жами 1 500 доллар бўлган, 30 дона 50 доллар купюрадаги сувенир пулларининг ҳақиқий пуллар эканини айтиб, 7 500 000 сўм эвазига сотган вақтида ушланган. Ундан пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Фарғонада 1905 йилда ишлаб чиқарилган маданий бойликлар Ўзбекистондан чиқиш йўналишида ушлаб қолингани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид