Ўзбекистон | 12:34 / 18.05.2021
2237
1 дақиқада ўқилади

Деновда фуқаронинг бузилган дўкони учун компенсация тўлаб берилмаяпти

Фото: KUN.UZ

Хабибулло Хафизов ҳокимликнинг қарорига асосан Денов тумани Зарафшон маҳалласида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурганди.

Аммо 2018 йилда Зарафшон маҳалласида Oбод маҳалла давлат дастури амалга оширилиб, Хабибулла Хафизовнинг дўкони ҳеч бир ҳужжатларсиз, собиқ ҳокимнинг «Бузиб ташла», - деган гапи билан вайрон этилди.

Бузилган дўкон учун компенсация бериш масаласи эса тадбиркорнинг юзлаб аризаларидан кейин ҳам ҳал этилмади.

Денов туман собиқ ҳокими Бахтиёр Иботов Хабибулла Хафизовнинг аҳоли гавжум жойдаги бузилган дўкони учун даланинг ўртасидан ер берди. Қарорнинг бир қисмида Хафизов Хабибуллога «Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси» қуриш учун ер ажратилгани таъкидланса, яна бир қисмида ажратилган ерга уй-жой қуриш белгиланган.

Хабибулло Хафизовнинг билдиришича, маъсуллар унга бугунги кунгача ажратилган ерни ўлчаб бермай сарсон қилмоқда. Бузилган дўкон учун ҳам компенсация берилмаган.

Мавзуга оид