Жамият | 21:42 / 18.05.2021
2561
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «Жигули» машинасига 16 нафар йўловчи миндирган ҳайдовчига чора кўрилди

Сурхондарё вилояти Узун туманида ўзининг «Жигули» машинасида 16 нафар йўловчи олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 15 май куни Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан Узун туманида ўтказилган рейд тадбирида «Жигули» машинаси тўхтатилган. Ҳужжатларни кўздан кечириш жараёнида ушбу машинада белгиланган меъёрдан ортиқ, 16 нафар одам борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, машинада келаётган 16 нафар фуқаро деҳқон фермер хўжалиги эгаси бўлган ҳайдовчининг қўл остида ишлайдиган ёлланма ишчилар бўлган. Ҳайдовчи ўзига тегишли ерда уларни олиб бориб ишлатиб, сўнг олиб қайтаётган вақтда йўл-патруль инспекторлари томонидан тўхтатилган.

Таъкидланишича, ушбу ҳайдовчига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 159-моддасига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мавзуга оид