Малдив ороллари аср охирига бориб йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги айтилди
Ҳинд океанида жойлашган Малдив ороллари дунё иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашмаса, жорий аср охирига бориб йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бундан ушбу мамлакатнинг атроф-муҳит ва технологиялар вазири Аминат Шауна огоҳлантирди.
Унинг айтишича, агар табиатга ҳозиргидек кўламда зарар етказилиши давом этса, унда 2100 йилга бориб Малдив дунё харитасидан йўқолиши мумкин.
«Иқлим ўзгариши бор нарса, биз эса бу муаммо олдида дунёдаги энг заиф давлатмиз», деб айтган Шауна CNBC телеканали эфирида.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Малдивнинг 80 фоизи денгиз сатҳидан бор-йўғи бир метр баландликда жойлашган. Ҳозирда ороллардаги қуруқликнинг катта қисмида тошқинлар ва соҳилбўйининг емирилиши кузатилмоқда. Ороллар ҳукумати иқлим ўзгариши таъсирини камайтириш учун чоралар кўрмоқда. Жумладан, Малдивда соҳилбўйи ҳудудларини муҳофаза қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, мамлакат қолган давлатларга ўрнак бўлиш мақсадида атроф-муҳитга чиқариладиган иссиқхона газларини қисқартириш борасида етакчига айланишга интилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
15:31 / 14.11.2024
COP29: иқлимни муҳофаза қилиш учун йилига 1,3 трлн доллар
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
13:36 / 08.11.2024