Жамият | 14:42 / 19.05.2021
8841
2 дақиқада ўқилади

Metsenat.uz лойиҳасида 39 млн сўмлик грант эълон қилинди

Metsenat.uz лойиҳаси доирасида тиббиёт, педагогика ва олий диний таълим муассасасида таҳсил олаётган талабалар учун 39 млн сўмлик грант эълон қилинди.

"BTS Express Cargo Servis" МЧЖ томонидан BTS Express "Ilm uchun" номи остида 13 нафар талаба ёшлар учун грант миқдори 39 миллион сўм бўлган грант эълон қилинди.

Танловда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган Олий таълим муассасаларининг тиббиёт, педагогика ва олий диний таълим муассасасида тўлов-контракт шакли асосида кундузги таълимда таҳсил олаётган 1, 2 ва 3-босқич талабалари иштирок эта олади.

Ғолибни танлашда эътиборга олинадиган жиҳатлар: ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган етим, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор талабалар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига устунлик берилади.

Танлов бўйича рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 30 май санасига қадар давом этади.

Маълумот учун, Kun.uz нашри Metsenat.uz лойиҳасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади ва сайтда эълон қилинаётган барча грант ҳамда стипендияларни тарғиб қилишга кўмаклашади. Шу ўринда юртимиздаги барча корхона, ташкилот, компаниялар ҳамда саховатпеша тадбиркорларни илм-фанга, таълимга беминнат ҳомийлик қилишга чорлаб қоламиз.

Мавзуга оид