Жамият | 19:37 / 21.05.2021
3262
1 дақиқада ўқилади

Бухоролик ҳайдовчи ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди. У билан кетаётган онаси вафот этди

Бухоро вилоятида яшовчи ҳайдовчи Жиззах вилояти Пахтакор туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда у билан бирга кетаётган онаси вафот этган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида яшовчи ҳайдовчи онаси, фарзанди ва дўсти билан кеча тунда Тошкентга қараб йўлга чиқиб, узоқ вақт дам олмасдан машина бошқарган. Сўнг, бугун, 21 май куни кундузи М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудига келгач, ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва светофорда тўхтаб турган Камаз юк машинасининг орқа томонидан бориб урилган.

Оқибатда, ҳайдовчининг онаси воқеа жойида вафот этган. Дўсти оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Ҳар иккала машинага ҳам жиддий шикаст етган.

Мавзуга оид