Навоийда Кескантерак маҳалласи аҳли солиқларни ортиқча тўлаётганидан норози бўлмоқда
Навбаҳор туманидаги Кескантерак маҳалласи аҳолиси солиқ тўловини ортиқча тўлаётганидан норози. Мазкур маҳалла 2009 йилда шаҳар типига ўтказилган. Шу сабабли, солиқ тўлови қишлоқ типидаги ҳудудлардан юқори ҳисобланади. Аммо маҳаллада табиий газ, электр энергия ва ичимлик суви масаласида муаммолар ҳал этилмаган.
Навоий вилояти Адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят суди ва маъмурий суд ҳамкорлигида ўтказилган сайёр қабулда маҳалла аҳли томонидан шу масала кўтарилди.
Қабул жараёнида 300 нафарга яқин фуқаро ўз масаласи юзасидан масъулларга мурожаат қилган. Билдирилган мурожаатларнинг асосий қисми бандлик, пенсия таъминоти, меҳнат ва оилавий муносабатлар, солиқ тўловлари, ногиронликни белгилаш, иш стажини тиклаш ҳамда имтиёзли шартларда нафақага чиқиш масалаларида бўлган.
Маълум қилинишича, мурожаатларнинг 100дан ортиғига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 50га яқини адлия органлари томонидан иш юритувига қабул қилинган.
Мавзуга оид
20:29 / 27.11.2023
3 йилга бормаган иссиқхоналар: Навоийда 24 млрд сўмлик лойиҳа барбод бўлди
12:55 / 13.01.2023
Навоийда чорва молларига бўрилар ҳужум қилмоқда. Юзлаб қўйлар нобуд бўлган
22:35 / 29.07.2022
Навоийда аёл “укол”дан кейин вафот этди. Иш босди-босди қилиб юборилган
12:41 / 07.06.2022