Ўзбекистон | 07:59 / 27.05.2021
7458
2 дақиқада ўқилади

Автотранспорт воситалари бўйича божхона йиғимлари сўмда тўланиши белгилаб қўйилди

Фото: autostat.ru

ДБҚ ва ИИВнинг қўшма қарори билан Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 9.11.2020 йилдаги “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 700-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Биринчидан, божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучидан БҲМнинг 0,7 фоизи миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади (илгари - двигатель ҳажмининг ҳар куб сантиметридан - 0,01 доллар).

Иккинчидан, йиғим миллий валюта - сўмда тўланади. АҚШ долларида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги хатбоши - чиқариб ташланди.

Учинчидан, Низомга 1-3-иловалар янги таҳрирда қабул қилинди. Бу - қуйидагиларни қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома:

  • автотранспорт воситасини;
  • юк торткични;
  • тиркама ёки ярим тиркамани.

Бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.

Ҳужжат 24.05.2021 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид