Бухорода 85 ёшли отахон 520 туп кўкнор ўстираётгани аниқланди
Бухоро вилояти Пешку туманида 85 ёшли отахон ва унинг 81 ёшли хотини 520 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини ўстириб келаётгани аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 20 май куни соат тахминан 13:30 ларда Пешку тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган «Қорадори-2021» тезкор тадбирида, Пешку тумани Хўлбор маҳалласида яшовчи, 1937 йилда туғилган, Ч.А. ва унинг турмуш ўртоғи, 1940 йилда туғилган Ч.С. тақиқланган гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Жумладан, улар томорқа ерининг экин майдонида 520 туп кўкнор гиёҳванд ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келган. Мазкур гиёҳванд моддаси ИИБ ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ч.А. ва Ч.С.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024