Бухорода муҳтож инсоннинг пластик картасига йиғилган хайрия пулларини ўмарган фирибгар қўлга олинди
Бухорода муҳтож инсоннинг пластик картасига йиғилган хайрия пулларини ўмарган фирибгарга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Жондор тумани ИИбнинг маълум қилишича, жорий йил 9 апрель куни номаълум шахс Жондор тумани Обод маҳалласида яшовчи, Ҳ.Ш. исмли бетоб шахснинг номига расмийлаштирилган банк пластик картасига хайрия қилган. Сўнг, пластик картада мавжуд бўлган пулларни алдов йўли орқали қўлга киритиш учун янада кўпроқ миқдордаги пулларни хайрия қилишни ваъда бериб, алдов йўли билан картанинг махфий коди ва рақамларини билиб олган. Кейин, картага йиғилган 1 миллион 34 минг сўм хайрия пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши бўйича вилоят ИИБ ҳамда Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув давомида ушбу жиноятни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган, 18 ёшли Н.Ш. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу шахснинг бошқа фуқароларга ҳам худди шу каби ёки виртуал жиноятларнинг бошқа турлари билан боғлиқ жиноятларни содир қилган қилмаганлигини аниқлаш юзасидан қўшимча тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024