Журналист ва блогерларни эмлаш учун тайёргарлик жараёни бошланган — штаб
Журналист, блогерлар, оммавий ахборот воситалари ходимларини эмлаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда 11 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда COVID-19'га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжуманида штаб аъзоси Ботир Қурбонов хабар берди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов эмлаш тадбирлари учун сарфланган маблағлар ҳақида маълумот берди.
“Эмлаш тадбирларини талаб даражасида ўтказиш, республиканинг барча ҳудудларига етказиб бериш учун Санитария–эпидемиология хизматининг ҳисоб-китоблари асосида зарурий сарфловчи воситаларни харид қилиш учун 6 782 300 200 сўм маблағ сарфланган. Бу маблағ ҳисобига барча эмлаш пунктларига шприц, пахта, спирт, хавфсизлик қутилари сотиб олинган” деди штаб аъзоси.
Ботир Қурбоновнинг таъкидлашича, журналист ва блогерларни эмлаш учун тайёргарлик жараёни бошланган.
“3-босқичда журналист, блогерлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари эмланиши кўзда тутилган. Бу ҳали эмлаш бошланди дегани эмас. Ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, уларнинг электрон базасини шакллантириш лозим бўлади. Бу жараёнлар учун тахминан 2 ҳафта вақт кетади. Улар ихтиёрий равишда истаган вакциналарини қабул қилишлари мумкин. Бу ҳар бир ОАВ ходими ўзи рўйхатда турадиган яшаш жойидаги эмлаш пунктларида текинга эмланади. Агар ўз тиббиёт қисмига эга жамоалар бўладиган бўлса, уларга мобил бригадаларни жалб қилиш орқали эмланади” дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:36 / 17.01.2024
«Журналист – таҳдидларга қарши яхлит ва ягона куч» — фаоллар президентнинг миллий контент яратишга оид чақириғи ҳақида
16:31 / 05.06.2023
Журналистга қўполлик қилган шахс 5 суткага қамалди
22:12 / 20.09.2021
Pfizer вакцинаси болалар учун хавфсиз деб топилди
17:09 / 20.09.2021