Бухоро вилояти ҳокимининг сайёр қабули 11 соат давом этди
Кеча, 11 июнь куни Бухоро нефть ва газ саноати коллежида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда Бухоро шаҳар ва бир қанча туманлардан фуқаролар турли хил мурожаатлар билан келишди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, 11 соат давом этган бу галги қабулда уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммоларга алоқадор 372 та мурожаат қабул қилинган.
Фуқароларнинг 187 нафарини шахсан вилоят ҳокимининг ўзи қабул қилиб, суҳбатлашган. Вилоят сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот-муссасалар мутасаддилари, депутатлар иштирокида кечган сайёр қабулда аҳолининг тезкор ечим топиши зарур бўлган кўплаб масалалар шу ернинг ўзида ҳал қилинган.
Мавзуга оид
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024