Спорт | 22:30 / 12.06.2021
13949
1 дақиқада ўқилади

Кристиан Эриксен Финландияга қарши ўйинда ҳушини йўқотди

Дания миллий жамоаси яримҳимоячиси Кристиан Эриксен Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Финландияга қарши учрашув вақтида майдонда ҳушини йўқотди.

Фото: Reuters

Биринчи бўлим якуни арафасида «Интер» футболчиси кутилмаганда майдонга қулади. Футболчилар унинг тили орқага кетиб қолишининг олдини олишга ҳаракат қилишди. Бу вақтда майдонда шифокорлар тушди. Футболчига 15 дақиқа давомида ёрдам кўрсатилди, юрак массаж қилинди ва махсус техника ёрдамида ҳушига келтиришга ҳаракат қилинди.

Тиббий ёрдам кўрсатилаётган вақтда даниялик футболчилар жамоадошларини ўз танаси билан пана қилиб туришди. Реанимация муолажаси муваффақиятли якунлангач, Эриксен майдондан олиб чиқиб кетилди. Кетаётган вақтда Эриксен ўзига келган эди. Уни тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетишди. Евро-2020 доирасидаги Дания – Финландия ўйини эса вақтинча тўхтатилди.

Кристиан Эриксен 1992 йил туғилган. У Италиянинг «Интер» клуби ва Дания миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Футболчи тўрт марта (2013, 2014, 2015, 2018 йиллар) Даниянинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Мавзуга оид