Ўзбекистон | 14:43 / 15.06.2021
27003
2 дақиқада ўқилади

Бектемир туманида яна ҳоким ўзгарди

Тапил Маҳамадзияев Бектемир туман ҳокими этиб тайинланди.

Бугун, 15 июнь куни Тошкент шаҳри ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Бектемир туманига янги ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Сессияда ҳозиргача Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Тапил Маҳамадзияев Бектемир тумани ҳокимлигига тасдиқланди.

Тапил Маҳамадзияев 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий.

Бектемир туманида сўнгги бир йилликдаги тўртинчи ҳоким иш бошламоқда. 2020 йил августида туманга 2018 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Шоҳрух Мамажонов президентнинг туманга ташрифидан сўнг барча секторлар раҳбарлари — прокурор, ИИО ФМБ бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбари билан биргаликда ишдан олинганди. Унинг ўрнига Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Иброҳимов туманнинг янги раҳбари этиб тайинланганди. У бу лавозимда 5 ойга яқин вақт ишлагач, 2021 йилнинг январида Юнусобод тумани ҳокимлигига ўтказилди.

2021 йил февралида Саиджамол Султонов туманнинг янги раҳбари сифатида иш бошлаганди. Унинг ишдан кетиши сабаби ва кейинги фаолияти ҳозирча маълум эмас.

Мавзуга оид