Бухорода қалбаки пулларни муомалага киритган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Бухоро шаҳрида қалбаки пулдан фойдаланмоқчи бўлган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан олиб борилган текширувларда Бухоро шаҳар Авшор маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ҳ.М. бошқа шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шаҳардаги «Раҳматилло» МЧЖга тегишли бўлган савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, 2 дона сохта 100 000 сўмлик билан ҳисоб-китоб қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, ҳужжатлаштириб олинган ҳар иккала 100 000 сўмлик купюра қалбаки эканлиги тасдиқланган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:34 / 08.10.2024
Бухорода икки ишчи ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 21.07.2024
Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёлга жазо қўлланди
10:17 / 10.07.2024