Сурхондарёда карантин қоидалари кучайтирилди
Сурхондарёда охирги хафтада коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашан. Шу сабабли Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 18 июн куни йиғилиш ўтказиб, карантин қоидалари кучайтирилиши масаласини кўриб чиққан.
Kun.uz'га маълум қилинишича, маъсулларга касалхоналардаги ўринларни шай ҳолатга келтириш, кислород баллонлари, дори-дармон заҳирасини кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилган.
Мажлисда умумий овқатланиш жойлари, парклар, кўнгилочар жойлар фаолиятини тўхтатиш, тўй-маъракаларни чеклаш таклиф қилинган. Бу таклиф қўллаб-қувватланмаган.
ИИБ зиммасига фуқароларни ижтимоий масофани сақлашини назоратга олиш вазифаси юклатилган.
ИИБ ходимлари кўча ва бозорларда фуқаролардан ниқоб тақишни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024