Ўзбекистон | 17:31 / 24.06.2021
2563
1 дақиқада ўқилади

Чироқчи туманида «Жигули ВАЗ-210» машинаси ёниб кетди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани марказида ҳаракатланиб кетаётган «Жигули ВАЗ-210» машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бугун соат тахминан 14:00ларда Чироқчи тумани марказидаги Мустақиллик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Жигули ВАЗ-210» машинаси ёниб кетган.

Чироқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Акром Пўлатовнинг маълум қилишича, ҳодиса жойига ёнғинга қарши кураш экипажи жалб қилинган ва олов ўчирилган.

Ёнғин оқибатида машинанинг салон, мотор, ва кузов қисмлари жиддий шикастланган. Дастлабки суриштирувда ҳодисага машинанинг техник носозлиги сабаб бўлган. Бензин шланги ёрилиб кетиб, олов чиққан.

Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид