Ўзбекистон | 12:21 / 29.06.2021
1933
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда сохта ПСР тест натижаларини пуллаётган шахс аниқланди

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикасида қалбаки ПСР тест натижаларини сотган шахс қўлга олинган. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 июн куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТБ Нукус халқаро аеропорти ходимлари томонидан «Нукус–Aқтау» йўналиши бўйича учиб кетмоқчи бўлган 3 нафар шахснинг ҳужжатлари текширилганида, қўлидаги ПСР тест маълумотномаси сохта эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу фуқаролар ҳеч қандай тест таҳлили топширмасдан Чимбой туманида яшовчи Б. исмли таниши орқали ПТСР қоғозини 150 мингдан жами 450 минг сўмга сотиб олганлиги маълум бўлган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тўрткўлда 2,5 минг долларни тотализаторга ютқазган фуқарога нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид