Ўзбекистон | 07:10 / 10.07.2021
5121
1 дақиқада ўқилади

Бухоро давлат университетида журналистика йўналишлари очилди

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Бухоро давлат университетида Босма оммавий ахборот воситалари ҳамда Жамоатчилик билан алоқалар йўналишлари очилди. Ҳар бир йўналиш бўйича 25 нафар талаба қабули режалаштирилган. 

Маълум қилинишича, ўқиш Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети олимлари томонидан яратилган ўқув режалар ҳамда фан дастурлари асосида ташкил этилади. 

Шунингдек, ўқиш пайтида журналистик амалиётга алоҳида эътибор берилади. Бутун семестр давомида асосий ўқишдан бўш вақтда талабалар вилоят, шаҳар, туман газеталари, радио ва телевидение ҳамда матбуот марказлари ишларида қатнашиб боради.

Мавзуга оид