Ўзбекистон | 08:46 / 12.07.2021
1885
2 дақиқада ўқилади

30 миллион сўмлик тикув машиналари тўхтатиб қолинди

  “Водил-Марғилон” йўналишида 30 миллион сўмлик тикув машиналарини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди”, – дея хабар бермоқда вилояти божхона бошқармаси ахборот бўлими.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида тезкор тадбир ўтказилган. 

Тадбир давомида чегара олди ҳудуддан йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.И. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув натижасида автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 30,6 млн сўмлик 17 дона тикув машиналари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, “Фарғона-Водил” йўналишида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 83 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний савдоси олди олингани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид