Жаҳон | 22:32 / 14.07.2021
23886
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошланганини маълум қилди

ЖССТ бош директорининг сўзларига кўра, коронавируснинг «дельта» варианти касаллик юқиши кўрсаткичлари ўсишининг асосий омили ҳисобланади. 

Фото: Zuma/ТАСС

Дунё коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошланишида турибди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

«Ҳозирда учинчи тўлқиннинг илк босқичидамиз», — деди у.

Гебрейесус 10 ҳафталик пасайишдан сўнг ўлим ҳолатлари ўсганига эътибор қаратди.

Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг «дельта» варианти касаллик юқиши кўрсаткичлари ўсишининг асосий омили ҳисобланади. 

ЖССТ бош директори ҳиндча штамм дунёнинг 111 мамлакатида қайд этилганини таъкидлади.

Коронавируснинг ҳиндча мутацияси ёки «дельта» штамми март ойида Маҳараштра штатида аниқланганди.

Мавзуга оид