Ўзбекистон | 18:31 / 15.07.2021
29170
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон ўртасида музокаралар бошланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон 15 июль куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистон давлат мадҳиялари янгради.

Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Айни пайтда тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Мавзуга оид