Ўзбекистон | 23:52 / 16.07.2021
49177
2 дақиқада ўқилади

АОКА бўлим бошлиғи 38 ёшида вафот этди

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов 38 ёшида оламдан ўтди. Kun.uz манбасига кўра, марҳумнинг бевақт вафотига коронавирус сабаб бўлган.

АОКА Жавоҳир Қудратовнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия билдирди.

“У ташаббускорлиги, меҳнаткашлиги, меҳрибон ва самимийлиги билан жамоадошлар меҳрини қозонган эди.

АОКА жамоаси Жавоҳир Қудратовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Фидойи инсон – Жавоҳир Қудратовнинг ёрқин хотираси оила аъзолари, яқинлари ва дўстларининг қалбида мангу яшайди”, – дейилади агентлик таъзиясида.

Қайд этилишича, Жавоҳир Қудратов 1983 йил 12 ноябрда Шаҳрисабз туманида туғилган.

У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган.

Ж.Қудратов Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, “Қашқадарё” – “Новости Кашкадарьи” газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотларда фаолият олиб борган.

2019 йилдан буён Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган эди.

Мавзуга оид