Ўзбекистон | 11:03 / 16.07.2021
1960
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда Isuzu ҳайдовчиси ухлаб қолиб содир этган ЙТҲда бир киши вафот этди

Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудида Isuzu ҳайдовчиси ухлаб қолиб «Дамас»га урилган. Оқибатда «Дамас» йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 964-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Оқ олтин» ҚФЙда яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Isuzu ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «Олтиариқ» МФЙда яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «Дамас» машинасининг орқа томонидан бориб урилган.

Оқибатда «Дамас»да йўловчи сифатида кетаётган Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Янгиқўрғон» МФЙда яшовчи фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, мазкур йўл-транспорти ҳодисасининг содир бўлишига Isuzu ҳайдовчисининг ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Мавзуга оид