Жаҳон | 15:04 / 17.07.2021
6370
1 дақиқада ўқилади

Хитойда Sinopharm вакцинасини 3 ёшдан катта болалар учун қўллашга рухсат берилди

Sinopharm вакцинаси ЖССТ томонидан хавфсиз ва самарали деб топилган ҳамда дунёнинг 45 мамлакатида қўллашга рухсат берилган.

Хитойда Sinopharm вакцинасини 3 ёшдан катта болалар учун фавқулодда қўллашга рухсат берилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинмоқда.

Sinopharm вакцинаси 7 майда маъқулланганди. У ЖССТ томонидан хавфсиз ва самарали деб топилган ҳамда дунёнинг 45 мамлакатида қўллашга рухсат берилган.

ЖССТ ҳисоботида айтилишича, айрим мамлакатлардаги синовларда вакцинанинг самарадорлиги 78,1 фоизни ташкил этган. 

Вакцина 18–59 ёшлилар гуруҳида самарадорлик кўрсатгани сабабли ЖССТ томонидан маъқулланган.

Мавзуга оид