Сурхондарёда маст ҳолда машина бошқаргани учун жазоланган ҳайдовчи «авария» содир этди. Бир киши ҳалок бўлди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида маст ҳолда машина бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинчалик олиб қўйилган ҳайдовчи «Ласетти» машинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда бир киши вафот этди. Яна бир неча киши тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 20 июль куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-101 автомобиль йўлининг Жарқўрғон туманидан ўтувчи 4-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. «Ласетти» ҳайдовчиси Какайди-Жарқўрғон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётиб, қарама-қарши йўналишда келаётган «Нексия» машинаси билан ўзаро тўқнашган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Ласетти» машинаси ҳайдовчиси тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатланган. У йўлнинг носоз жойини айланиб ўтишга уриниб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарасидан келаётган «Нексия»га урилган.
Шунингдек, «Ласетти» ҳайдовчиси 2020 йил январь ойида спиртли ичимлик ичиб, машина бошқаргани учун вақтинчалик машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилингани аниқланган. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда у тегишли ҳужжатларсиз машина бошқарган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Нексия» йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчилар ва қолган йўловчилар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жарқўрғон туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
22:54 / 06.11.2024
Тахтақорача довонида транспорт воситалари ҳаракати тикланди
20:50 / 06.11.2024
Тахтақорача довонидаги ҳалокатда уч киши вафот этгани тасдиқланди
18:04 / 06.11.2024