Ўзбекистон | 09:35 / 29.07.2021
2723
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилоятида машина бошқариш ҳуқуқи бўлмаган йигит содир этган ЙТҲда 12 ёшли бола вафот этди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Шарғун шаҳарчасида машина бошқариш ҳуқуқи бўлмаган 18 ёшли йигит содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 12 ёшли бола вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 27 июль куни соат 3:45ларда Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчасида жойлашган Феруз маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Сариосиё тумани «Шоҳжаҳон» МФЙда яшовчи, 2003 йилда туғилган А.Ж. Пикап туридаги «ВАЗ-24 Нива» машинасида Тоқчиён-Шарғун йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Оқибатда машина бошқарувида бўлган ўспирин турли даражада тан жароҳатлари олган. Унинг ёнида бўлган Сариосиё тумани «Шоҳжаҳон» МФЙда яшовчи, 2009 йилда туғилган 12 ёшли қариндоши оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, машина ўспириннинг отасига тегишли бўлиб, «авария» содир бўлган куни у машинани сўроқсиз миниб чиқиб кетган. Шунингдек, Ш.Ж. машинани қоидаларни бузган ҳолда катта тезликда бошқарган.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид