Жамият | 09:00 / 01.08.2021
43930
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Кир ювиш машинаси барабанини қандай тозалаш керак?

Сизнинг оилангиз катта бўлганлиги сабаб кир ювиш жараёни деярли тўхтамасдан ишлаб, кир машина барабани эса қуришга улгурмай қолмоқдами? Агар шундай бўлса, у алоҳида тозалашни талаб қилади.

Ҳар сафар фойдаланилганда, барабан бактерия ва замбуруғлар кўпайиши учун идеал жойга айланади. Тизимли тозалаш кир ювиш воситалари қолдиқлари, турли ифлосланишларни йўқотиб, моғор пайдо бўлиш хавфини камайтиради. Бугун LG кир ювиш машиналаридаги барабанни тозалаш функциясидан қандай қилиб ва қайси вақт оралиғида фойдаланиш кераклиги тўғрисида тўхталамиз.

Мазкур функция барабан ички қисмини намлаш, ювиш, чайиш ва сиқиш орқали тозалайди. Тозалаш функциясини ўртача бир ойда бир марта ишлатиш мумкин. Агарда сиз кир машинадан моғор ҳиди ёки шунчаки бошқа бир ёқимсиз ҳид келаётганини ҳис қилсангиз, барабанни уч ҳафта давомида ҳафтасига бир марта тозалаш мақсадга мувофиқдир.

Барабанни тозалаш функциясини ишга тушириш жуда осон:

1. Кир ювиш машинасидаги барча нарсаларни олиб ташланг ва эшикни ёпинг;

2. Кир ювиш воситалари учун мўлжалланган тортмани очинг ва у ерда ювиш учун ҳеч қандай восита йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Агарда сизда сув қаттиқ бўлса, оҳак кукунлари шаклланишига тўсқинлик қиладиган эритма қўшинг;

3. Қувватни ёқинг ва «Барабан тозалаш» функциясини танланг;

4. Дастурни ишга тушириш учун «Бошлаш/Танаффус» (Пуск/Пауза) тугмасини босинг;

5. Цикл якунланганидан сўнг, кир ювиш машинаси дренаж шланги орқали сувни ўзи тўкади;

6. Кир ювиш машинасининг ички қисмларини қуритиш учун эшикни очиқ қолдиринг. Агар барча қисмлар тўлиқ қуримаган бўлса, бу ёқимсиз ҳид ёки моғор пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Ёқимсиз ҳид ва бактериялар пайдо бўлиш хавфини бартараф этиш учун тизимли тозалаш жараёнини амалга оширинг.

Агар кир ювиш машинаси ишламай қолса ёки муаммолар пайдо бўлса, 0 800 120 22 22 рақамлари орқали (Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб қўнғироқ қилиш бепул) LG хизмат кўрсатиш марказига қўнғироқ қилинг.

Сайт: lgblog.uz

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид