Жаҳон | 18:41 / 05.08.2021
10275
1 дақиқада ўқилади

Хитойда коронавирусни 99 фоизга йўқ қилувчи лампа ишлаб чиқарилди

Қурилма дезинфекция ишларида фойдаланиш учун тавсия этилган.

Хитойда юзаларни коронавирус инфекциясидан 99 фоиз самарадорлик билан зарарсизлантирувчи ультрабинафша дезинфекция лампаси ишлаб чиқарилди, деб хабар берди China Daily.

Нашрнинг ёзишича, у Хубэй провинциясидаги юқумли касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказида синовдан муваффақиятли ўтган.

Синов давомида лампа 10 дақиқа ичида коронавирус инфекциясини 99,99 фоизга йўқ қилган.

Қурилма дезинфекция ишларида фойдаланиш учун тавсия этилган.

Бундан ташқари, у тилла стафилококк, кандида альбиканс ва колиформ каби хавфли бактерияларни ҳам йўқ қилиш хусусиятига эгалиги айтилмоқда.

Мавзуга оид