Ўзбекистон | 11:52 / 10.08.2021
1939
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида ўқишга киритиш билан боғлиқ иккита фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Андижон давлат университети катта ўқитувчиси ва бошқа бир фуқаро ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул олаётганда ушланган.

Андижон давлат университети катта ўқитувчиси У.Қ., фуқаро М.нинг фарзандини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қирғизистон Республикасидаги университетлардан бирига “Стоматология” йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро О.Ў. бошқа бир фуқаро Н.ни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Олтинкўл туманида талабанинг ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган талаба ушланганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид