Тожикистон бортида афғон ҳарбийлари бўлган 2та самолётга ўз ҳудудига қўнишга рухсат берди
Тожикистон SOS сигналини олгандан кейин бортида афғон ҳарбийлари бўлган 2та самолётга Хатлон вилоятининг маъмурий маркази — Бохтар шаҳрида (собиқ Қўрғонтеппа) қўнишга рухсат берди. Таъкидланишича, самолётларда 100дан кўпроқ ҳарбий бўлган.
“Тожикистон SOS сигналини олгандан кейин ўз халқаро мажбуриятларига мувофиқ афғон ҳарбийларига Бохтар шаҳри аэропортига қўнишга рухсат берди. Тожикистон ҳудудига ҳаммаси бўлиб Афғонистон ҳудудидан келган 2та самолёт қўнган”, деб маълум қилинган мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот бошқармасида.
Бошқарма шу тариқа аввалроқ ОАВда Тожикистон ҳудудига 18та афғон самолёти қўнгани ҳақидаги ахборотни рад этган. Аввалроқ TOLO News телеканали 15 августда толиблар Кобулга киришни бошлаганда у ердан Тожикистонга 18та йўловчи самолёти жўнаганини маълум қилган.
15 август куни толиблар Афғонистон пойтахти Кобулни қуршаб олишди. Кечга яқин жангарилар Кобулга кириб, ҳозирда уни тўлиқ назорат қилишмоқда. Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатни тарк этган.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024