Жаҳон | 14:28 / 17.08.2021
15541
2 дақиқада ўқилади

Хитой ТИВ толиблар «Шарқий Туркистон исломий ҳаракати»га қарши курашишини билдирганини маълум қилди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, янги режим «Шарқий Туркистон исломий ҳаракати» ва бошқа террорчи ташкилотларга қарши кураш олиб бориши лозим.

«Толибон» ҳаракати вакиллари Хитой ҳукуматини улар «Шарқий Туркистон исломий ҳаракати» ва Афғонистондаги бошқа террорчи ташкилотларга қарши курашишига ишонтирган. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин маълум қилди.

«Шарқий Туркистон исломий ҳаракати» БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан халқаро террорчи ташкилот деб тан олинган. У Хитойга бевосита таҳдид солади, унга қарши курашиш эса халқаро мажбурият ҳисобланади», — деди у.

«Хитой илгари Афғонистон ҳукуматига «Шарқий Туркистон исломий ҳаракати»га қарши биргаликда курашиш таклифи билан мурожаат қилган, «Толибон» масъул вакиллари ҳам улар ҳеч қандай хорижий кучга Хитойга қарши ҳаракатларда Афғонистон ҳудудидан фойдаланишига йўл қўймаслигига ишонтирган. «Толибон» барча террорчи кучлар, жумладан, «Шарқий Туркистон исломий ҳаракати»дан узоқроқ туради, уларга қаршилик қилиш билан минтақада барқарорликка эришиш учун йўлни тозалайди деб умид билдирамиз», — деди дипломат.

Унинг таъкидлашича, янги режим «Шарқий Туркистон исломий ҳаракати» ва бошқа террорчи ташкилотларга қарши кураш олиб бориши лозим.

«Шарқий Туркистон исломий ҳаракати» Шинжон-Уйғур мухтор тумани ҳудудида мустақил давлат тузишни кўзлаган. 2020 йил ноябрда ушбу ҳаракат АҚШнинг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилган.

Мавзуга оид