Фан-техника | 00:39
880
2 дақиқада ўқилади

Хитойда дунёдаги энг йирик денгиз қуёш станцияси ишга туширилди

Мазкур станция тўлиқ фойдаланишга топширилгач, ҳар йили 1,78 миллиард киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бу эса ҳар йили 503 минг тонна шартли ёнилғини тежаш имконини беради.

Фото: CHN Energy

Хитой қайта тикланувчи энергия соҳасидаги позициясини мустаҳкамлаб, қуввати 1 гигаваттга етадиган дунёдаги энг катта денгиз қуёш станциясини ишга туширди.

Лойиҳа Шандун порвинциясидаги Дунин шаҳри соҳилида жойлаштирилган бўлиб, у мамлакатнинг қазилма ёнилғиларга боғлиқлигини қисқартириш ва иссиқхона газлари чиқишини камайтиришга хизмат қилади.

Қуёш фермаси 1223 гектар майдонни эгаллаган ва 2934 та фотоэлектр платформадан иборат — улар қозиқли темир конструкцияларга илғор технологиялар ёрдамида жойлаштирилган. Платформаларнинг ҳар бирини ўлчами 60 х 35 метр бўлиб, бу уларни нафақат мустаҳкам, балки очиқ денгизда фойдаланиш учун ҳам самарали қилади.

Лойиҳада, шунингдек, дунёда биринчи бўлиб 66 киловатт кучланишли денгиз ва қуруқликдаги электр узатиш тармоқларидан фойдаланган. Бундай усул ўтказувчанлик қобилиятини оширибгина қолмай, балки электр энергия ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиради ҳам.

Қуёш станцияси тўлиқ фойдаланишга топширилгач, ҳар йили 1,78 миллиард киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бу 2,67 миллионга яқин уй хўжаликларини электр энергияси билан таъминлашга етади.

Тоза энергияга ўтиш мамлакатга ҳар йили 503 минг тонна шартли ёнилғини тежаш ва 1,34 миллион тонна карбонат ангидрид гази чиқарилишини қисқартиришга ёрдам беради.

Мавзуга оид