Британиялик юқори лавозимли ҳарбий Байден трибунал олдида жавоб бериши кераклигини айтди
АҚШ президенти Жо Байден “АҚШ ва унинг қуролли кучларига хиёнат қилгани учун” АҚШ қуролли кучлари бош қўмондони сифатида ҳарбий трибунал олдида жавоб бериши лозим. Бундай фикрни Fox News телеканалига интервьюда Афғонистондаги британ қўшинларининг собиқ қўмондони, полковник Ричард Кэмп билдирди.
Ҳарбий Байденга Афғонистондан қўшинларни олиб чиққани учун импичмент эълон қилиш таклифига шундай изоҳ берган.
“Фикримча, Байденга импичмент эълон қилмаслик керак. У толибларга таслим бўлган АҚШ қуролли кучлари бош қўмондонидир. У АҚШ ва унинг қуролли кучларига хиёнат қилгани учун ҳарбий трибунал олдида жавоб бериши керак”, деб айтган Кэмп.
Унинг таъкидлашича, Хитой ва Россия гўёки “Толибон” ҳокимиятини тан олди ва Эрон ҳамда Покистон билан бирлашиб, урушдан азият чекувчи Афғонистонни “талон-торож қилиш ҳисобига янада бойийди”.
Мавзуга оид
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:05 / 04.10.2024
АҚШда «Ҳелен» тўфони қурбонлари сони 200 дан ошди. Президент ва номзодлар жабрланган ҳудудларга бормоқда
10:00 / 04.10.2024
Жо Байден ГФРда Германиянинг олий ордени билан мукофотланади
21:27 / 03.10.2024