Жаҳон | 14:37 / 27.08.2021
22329
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Туркияга Кобул аэропортини бошқаришни таклиф қилди

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия ҳозирча бу таклифга жавоб бермади.

Фото: AP

«Толибон» Туркияга Кобул аэропортини бошқариш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар бермоқда NTV телеканали.

«Толиблар Кобул аэропорти бошқаруви билан шуғулланишни таклиф қилди. Кимга? Бизга. Хавфсизликни таъминлашларини айтишди, маъмурий ишларни эса бизга таклиф қилишди», — деди у.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия ҳозирча бу таклифга жавоб бермади.

Июлда Эрдўған Туркия Кобул аэропортини назорат қилишни ўз зиммасига олиши мумкинлигини айтганди.

Кейинроқ Reuters агентлиги Туркия хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб «Толибон» техник ёрдам сўраса, Туркия аэропортдаги техника ва хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Мавзуга оид