Ўзбекистонда сифатли ойналар қандай ишлаб чиқарилишини кўрганмисиз?
Шиша маҳсулотлари қандай яратилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ўзбекистонда ҳам тиниқ, ҳар томонлама сифатли ойналар ишлаб чиқарилишини биласизми?
Шишаларни ишлаб чиқаришдаги асосий хомашё – бу кварц қуми бўлиб, маҳсулотнинг шаффоф бўлиб чиқиши кварцга катта ҳароратда термик ишлов беришга боғлиқ.
Фарғонада жойлашган йирик Кварц заводи шиша етиштириш соҳасида нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда ҳам етакчи компаниядир. Мазкур компания 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиё минтақасида автомобилсозлик саноати учун ойналар, қурилиш ойналари, сайқалланган ва чиниққан шиша буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Ўзимизнинг миллий маҳсулот: ҳам арзон, ҳам сифатли
Авваллари шишасозликнинг асосий хомашёси бўлган кварц қумлари хориждан келтирилган. Бироқ Навоий вилоятида кварц қуми топилгани туфайли маҳсулотни энди маҳаллий хомашёдан тайёрлаш имконияти пайдо бўлди.
Заводда шунингдек, полиэтилен қоп ва плёнкалар, ўров қоғозлари ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Ойнага исталган рангдаги турли тасвир ва нақшлар тушириш ишлари ҳам йўлга қўйилган. Бугунги кунда 4 мм.дан 19 мм.гача бўлган ойналарни ҳам топиш мумкин.
Аввалгидан-да шаффоф ойналар
Авваллари Кварц заводида қумни тозалайдиган махсус цех бўлмаган, маҳсулотлар эса бироз хирароқ бўлганлиги учун аҳоли орасида сифатсиз деб ёдда қолган. Аммо компания бу муаммога чек қўйди. Ҳозирда қумлар алоҳида цехда обдан тозаланади ва ўзининг сифати билан бозордаги рақобатдошларидан сира қолишмайди. Агарда бунга ишонч ҳосил қилишни истасангиз, Kun.uz томонидан тайёрланган махсус роликни томоша қилишни тавсия этамиз.
Энди Ўзбекистонда ҳам сифати Россия ёки Хитой ойналаридан қолишмайдиган шиша маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Сиз ҳам бунга баҳо беринг: Кварц маҳсулотлари нархи ва чидамлилиги бўйича ҳам харидорлар учун ажойиб танлов бўлишига ишонамиз.
Батафсил маълумот: clck.ru/X7Gy4
Мурожаат учун телефонлар:
Веб сайт: kvarts.uz
Telegram: t.me/ao_kvarts
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:28 / 13.02.2023
“Кварц” заводидаги давлат улуши 265 млрд сўмга сотилди
16:00 / 30.08.2021
«Кварц» АЖ: йиллик қуввати 22,2 миллион квадрат метр бўлган флоат ойна ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди
22:05 / 09.08.2021
Хитойда дунёдаги энг мустаҳкам шиша ишлаб чиқилди
09:23 / 25.12.2020