“Кварц” заводидаги давлат улуши 265 млрд сўмга сотилди
Қурилиш ойналари ва шиша идишлар бозорида монопол мавқега эга “Кварц” АЖ устав капиталидаги 89,8 фоиз давлат улуши 265 млрд сўмга сотилди. Харидор – қарийб 90 фоиз улушига Кипрда рўйхатдан ўтган “Raybird limited”, “Rayblock limited” ҳамда “Rayeross limited” компаниялари эгалик қилувчи “Қувасойцемент” АЖ.
“Кварц” АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз давлат акциялар пакети 265 млрд сўмга “Қувасойцемент” АЖга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тендерда инвесторлардан “Кварц” АЖни сотиб олиш бўйича 3та ариза келиб тушган. Хусусийлаштириш бўйича консультант – Deloitte, ҳуқуқий кўмакчи – Dentons.
“Давактив” хабарида қайд этилишича, 2018-2021 йилларда 47,2 млн евро миқдоридаги банк кредитлари ҳисобига “Кварц” АЖда инвестиция лойиҳаси амалга оширилган. Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этилган кредит маблағлари 2026 йил якунига қадар сўндирилиши белгиланган бўлиб, харидор ушбу акциялар пакетини сотиб олиш келишуви шартларида жамиятни кредит мажбуриятлари билан қабул қилган.
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига кўра, харидор “Қувасойцемент” АЖнинг қарийб 90 фоиз улушига Кипрда рўйхатдан ўтган “Raybird limited”, “Rayblock limited” ҳамда “Rayeross limited” компаниялари эгалик қилади. Жорий устав фонди – 606 млрд сўм. Раҳбари сифатида Никитин Денис Павлович кўрсатилган.
Мавзуга оид
20:00 / 13.11.2024
«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг 35 фоиз акциялари 200 млрд сўмга сотилди
19:11 / 04.10.2024
Tashkent city ҳудудидаги банклар биноларини сотиб олишга 4 инвестор қизиқиш билдирди – Давактив
19:55 / 12.09.2024
Чирчиқ металл тузилмалар заводи 39,9 млрд сўмга сотилди
17:46 / 12.09.2024