Фан-техника | 19:21 / 04.09.2021
50721
1 дақиқада ўқилади

Энг кучли Android смартфонлар рейтинги эълон қилинди

Xiaomi Black Shark 4 Pro рейтингдаги 16 гигабайт тезкор хотирага эга ягона смартфон ҳисобланади.

Фото: Xiaomi

AnTuTu ҳисоботига кўра, Xiaomi Black Shark 4 Pro энг кучли смартфон деб топилди.

Ўйин ўйнашга мўлжалланган ушбу смартфон 864 минг балл билан рейтингда биринчи ўринни эгаллади.

Xiaomi Black Shark 4 Pro рейтингдаги 16 гигабайт тезкор хотирага эга ягона смартфон ҳисобланади.

Ундан кейинги ўринларда Iqoo 8 Pro (846 минг балл), RedMagic 6 Pro (823 минг балл) смартфонлари жойлашди.

Iqoo 8, OnePlus 9 Pro, Oppo Find X3 Pro, OnePlus 9, Realme GT ва Xiaomi Mix 4 ҳам энг кучли смартфонлар рейтингидан жой олди.

Юқори ўнталикни 804 минг балл билан Vivo X60 Pro+ якунлаган.

Мавзуга оид