Жамият | 10:13 / 04.09.2021
4689
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда мол докторига 2,6 миллион, врачга эса 747 минг сўм маош кўрсатилган бўш иш ўринлари эътирозларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда mehnat.uz сайтида Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмасида 747 минг сўм маош белгиланган врач бўш иш ўрни, бошқа бир ҳудудда эса 2,6 миллион сўм маош белгиланган мол доктори (ветеринар) бўш иш ўрни кўрсатилгани эътирозларга сабаб бўлди. Ангор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази хабар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Getty Images

Муносабатда маълум қилинишича, жорий йил 30 август куни Ангор туман тиббиёт бирлашмаси тақдим қилган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотга асосан mehnat.uz сайтида фаррош маоши англашилмовчилик сабабли врач маоши сифатида кўрсатилган.

«Аслида mehnat.uz сайтида кўрсатилган 747 минг сўм маош фаррошнинг иш ҳақи бўлган. Сайтдаги бу хатолик ўз вақтида тўғриланди. Ушбу англашилмовчилик учун фуқароларимиздан узр сўраймиз», дейилади муносабатда.

Мавзуга оид