Фан-техника | 14:36 / 07.09.2021
34085
1 дақиқада ўқилади

Германия компанияси “дунёдаги энг хавфсиз Android-смартфон”ни тақдим этди

NitroPhone 1да Google компаниясининг аввалдан ўрнатилган иловалари ва компания булутли сервислари билан синхронлашиш хизмати йўқ – бу эса эҳтимолий кузатувни йўққа чиқаради.

Фото: Nitrokey

Германиядаги ҳимояланган ноутбук ва компьютерлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Nitrokey компанияси NitroPhone 1 смартфонини тақдим этди. Компаниянинг билдиришича, у «сайёрамиздаги энг хавфсиз Android-қурилма» ҳисобланади.

У Pixel 4a смартфони негизида ишлаб чиқарилган.

Қурилмага ҳимояланган GrapheneOS операцион тизими ўрнатилган.

NitroPhone 1да Google компаниясининг аввалдан ўрнатилган иловалари ва компания булутли сервислари билан синхронлашиш хизмати йўқ – бу эса эҳтимолий кузатувни йўққа чиқаради. Смартфонга ўрнатиладиган иловалар унинг эгаси ҳаракатлари тўғрисида маълумот тўплай олмайди. Иловалар шунингдек, қурилманинг IMEI, MAC-манзил ва бошқа маълумотларини ҳам аниқлаш имкониятига эга бўлмайди. Смартфон йўқолиб қолган тақдирда бироз вақтдан сўнг автоматик тарзда блокланади.

Nitrophone 1 нархи 630 евро деб баҳоланмоқда.

Data Bridge Market Research тахминига кўра, 2027 йилда ҳимояланган смартфонлар бозори ҳажми 5,96 млрд долларга етади.

Мавзуга оид