Ўзбекистон | 13:37 / 18.09.2021
6530
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистонда президентлик сайловларини бир неча кун давомида ўтказишга эҳтиёж йўқ» — МСК раиси ўринбосари

Бу катта ресурс талаб қилади. Шунингдек, сайловчиларнинг кўплиги, ҳудуд катталиги жиҳатидан ҳам бу жуда оғир, деди Баҳром Қўчқоров.

17 сентябрь куни МСКнинг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбирига кўра, унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари мажлиси қарори билан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши маълум қилинган. 

Тадбирда журналистлар томонидан келгусида ўтадиган президентлик сайловларини айрим давлатларда бўлгани каби бир неча кун ва ҳудудлар кесимида ўтказиш борасида савол берилди.

«Биз ҳам бу масалада Россия Федерацияси тажрибасини кўриб чиқдик. Россия бу тартибга бир неча сабаблар билан ўтган. Шунингдек, пандемия шароитида сайловларни бир неча кунда ўтказиш масаласи дунё давлатларида ҳам кўтарилди. Лекин ҳозир бизда бунга эҳтиёж йўқ.

Иккинчидан, бу катта ресурс талаб қилади. Шунингдек, сайловчиларнинг кўплиги ва ҳудудимизнинг катталиги жиҳатидан ҳам бу жуда оғир», – деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Мавзуга оид