Ўзбекистон | 07:53 / 05.10.2021
40705
1 дақиқада ўқилади

Қайси вилоятларда қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари кўпроқ экани маълум бўлди 

Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинди. 

Фото: Kun.uz

Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, шундан 285 нафар келин-куёв бир-бирига нисбатан холавачча, 172 нафари тоғавачча, 114 нафари амакивачча ва 104 нафари аммавачча ҳисобланади.

Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ қайд қилинган ҳудудлар Сурхондарё (268 та), Қашқадарё (179 та) ва Сирдарё (40 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.

Мутахассислар фикрича, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ юрак-қон томир касалликларининг туғма турларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Мавзуга оид