Ўзбекистон | 08:03 / 11.10.2021
16813
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган автотранспорт воситалари сони маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 14,5 фоизга кўп.

Сўнгги 5 йилда аҳолига тегишли бўлган жами автотранспорт воситалари сони қуйидагича:

  • 2015 йилда – 2 109 185 та; 
  • 2016 йилда – 2 191 231 та; 
  • 2017 йилда – 2 273 419 та; 
  • 2018 йилда – 2 440 276 та; 
  • 2019 йилда – 2 580 133 та; 
  • 2020 йилда – 2 955 295 та. 

Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-август ойларида 36 667 дона “Cobalt” ишлаб чиқарилган. 100 та уй хўжалигига  ўртача 50 та енгил автомобил тўғри келган.

Мавзуга оид