Айдаркўлда ноқонуний балиқ овлаган каттақўрғонлик шахсга 17,5 миллион сўм табиатга етказилган зарар белгиланди
Айдаркўлда ноқонуний балиқ овлаган каттақўрғонлик шахсга 17 миллион 550 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланган. Унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган. Бу ҳақда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти Экология бошқармасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат қилиш бўйича инспекцияси давлат инспекторлари томонидан Айдаркўлда назорат рейд тадбири ўтказилган.
Тадбир давомида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи Қ.А томонидан Айдаркўлнинг Нурота тумани «Боймурод» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги сув ҳавзасидан ҳеч қандай рухсатсиз ноқонуний равишда 3 дона зоғора, 62 дона оқсила балиқларини ушлагани аниқланган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Қ.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, 17 миллион 550 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланган. Ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишни кўриб чиқиш учун Нурота тумани жиноий судига юборилган.
Мавзуга оид
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
10:40 / 08.10.2024
Ўрта Чирчиқда ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди
23:17 / 23.09.2024
Хитойда 3D-принтер ёрдамида балиқ гўшти муқобили яратилди
08:10 / 06.09.2024