Ўзбекистон | 14:33 / 25.10.2021
3953
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ССВ Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 35 миллион 200 минг дозадан ошгани ҳақида хабар берди.

«Ҳозиргина юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 273 780 дозалик партияси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 35 225 138 дозани ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.

Улардан:

  • 1 594 480 дозаси AstraZeneca;
  • 25 933 818 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 720 500 дозаси Sputnik V; 
  • 3 000 060 дозаси Moderna;
  • 2 000 280 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 25 101 646 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган.

Бунгача Ўзбекистонга  вакцинасининг икки партияси келтирилганди - 18 октябрь куни 526 500 доза, 25 октябрь куни 273 780 доза.

Маълумот учун, COVAX - ЖССТ, GAVI ва CEPIvaccines ҳамда UNICEF ни бирлаштирган глобал ташаббус ҳисобланади. UNICEF вакциналарни сотиб олиш ва етказиб беришда етакчи ролни ўйнайди. 

UNICEF Uzbekistan
UNICEF Uzbekistan

Мавзуга оид