Ўзбекистон | 12:28 / 26.10.2021
5770
1 дақиқада ўқилади

Атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 924 минг тоннани ташкил этган – Статқўм

Атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар сифатида Тошкент (46,5 фоиз) ва Қашқадарё вилоятлари (13,9 фоиз) қайд этилган.

Фото: Getty Images/Sven Schabbach

2020 йил якунларига кўра, бутун республика бўйича ҳавони ифлослантирувчи стационар манбалардан атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 924,4 минг тоннани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳудудлар кесимида ушбу кўрсаткич таҳлил қилинганда, энг юқори улуш Тошкент (46,5 фоиз) ва Қашқадарё вилоятлари (13,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Энг кам улуш эса Жиззах (0,4 фоиз), Сурхондарё (0,7 фоиз) ҳамда Хоразм вилоятларида (0,7фоиз) қайд этилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳудудида атроф-муҳит ифлослантирилгани ва чиқиндилар жойлаштирилгани учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланганди. Низомга кўра, компенсация миқдори кўпайтирилган ва имтиёзли турларга бўлинади. Яъни саноат корхоналарига атмосферага чиқарилаётган чанг ва газларни ушлаб қолувчи ускуналар жойлаштирилган бўлса, тўлов миқдори камайтирилади, акс ҳолда оширилади. Агар барча чора-тадбирлар бажарилса, 2030 йилгача атмосферага зарарли моддалар чиқарилиши 10 фоизга камайиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид